Шарқий Англия сўнгги йилларда энг қурғоқчил мавсумни бошдан кечирмоқда. Anglian Water компанияси маълумотига кўра, февралдан июльгача атиги 165 миллиметр ёмғир ёғган. Бу 1899-йилдан буён учинчи энг қуруқ давр бўлди. Мутахассислар бу ҳолат сув танқислигини кучайтираётганини таъкидлашмоқда.
Компания мижозларни сувдан тежамкор фойдаланишга чақирмоқда. Ҳозирча Шарқий Англияда боғларни суғориш учун сувдан фойдаланишга чеклов қўйилмаган. Аммо экспертлар сув танқислигига эътибор қаратиш учун бундай чоралар кераклигини айтмоқда.
Мутахассислар фақат узоқ давом этадиган ёмғиргина табиатни тиклашга ёрдам беришини айтишмоқда. Уларнинг фикрича, иқлим ўзгариши сабабли сув захиралари тобора хавф остида қолмоқда.
Август ойининг дастлабки йигирма кунида Шарқий Англияга атиги 10 миллиметр ёмғир ёғди. Оддий шароитда бу даврда ўртача 60 миллиметр ёғин бўлиши керак эди. Метеорологлар ёзда кутилган ёмғирнинг атиги 53 фоизи ёғганини маълум қилди.
Anglian Water компанияси аҳолига машиналарни ювишни вақтинча тўхтатиш ва ҳовли ҳамда боғларни суғоришда эҳтиёткор бўлишни маслаҳат бермоқда. Компания сувдан оқилона фойдаланиш келажак учун муҳимлигини эслатиб, имкон қадар кўпроқ сувни табиатда қолдириш зарурлигини таъкидламоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар