date

Туркманистонда йил охиригача сигарет чекиш бутунлай тақиқланади

Туркманистонда йил охиригача сигарет чекиш бутунлай тақиқланади

Туркманистонда 2025 йил охиригача мамлакат ҳудудида сигарет чекиш бутунлай тақиқланиши маълум қилинди. Бу ҳақда расмий давлат органлари эълон қилган. Ушбу янги қоида аҳоли орасида саломатликни муҳофаза қилиш ва тутун маҳсулотларидан келадиган зарарларни камайтириш мақсадида қабул қилинмоқда.

Мазкур қарор аҳамиятли ва у қадар хавотирли эмас. Негаки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Туркманистон аҳолиси ҳозирда тахминан 7 миллион атрофида бўлиб, уларнинг фақат 7 фоизи сигарет чекади. Бу кўрсаткич мамлакатда чекишга нисбатан амалга оширилган қатъий чекловлар туфайли секин-аста камайиб бормоқда.

Шифокорлар ва соғлиқни сақлаш мутахассислари ҳукумат ташаббусини қўллаб-қувватламоқда, уларнинг фикрига кўра, бу қадам аҳоли саломатлигини яхшилаш ва турли касалликлар, жумладан юрак ва ўпка билан боғлиқ касалликларнинг тарқалишини олдини олишга хизмат қилади.

Муттахассислар таъкидлашича, янги қоидалар нафақат шаҳарларда, балки қишлоқ ҳудудларида ҳам қатъий қўлланилиши керак. Бу эса аҳоли орасида чекиш одатини камайтириш ва келажак авлодлар учун тутун маҳсулотларидан келадиган саломатлик хатарларини минималлаштиришга ёрдам беради.

Қайд этилишича, бу ташаббус мамлакатдаги соғлиқни сақлаш сиёсати ва жамиятда соғлом турмуш тарзини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар доирасида амалга оширилмоқда. Ҳукуматнинг бу қадами туркман аҳолиси учун нафақат саломатликка манфаат, балки ижтимоий фойда ҳам келтириши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркманистонда йил охиригача сигарет чекиш бутунлай тақиқланади