date

Доналд Трамп соғлиғи ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди

Доналд Трамп соғлиғи ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди

АҚШ президенти Доналд Трамп сўнгги кунларда унинг соғлиғи билан боғлиқ турли миш-мишлар тарқалаётгани ортидан шахсан изоҳ берди. У Truth Social ижтимоий тармоғида қолдирган хабарда ўзини ҳар қачонгидан ҳам яхшироқ ҳис қилаётганини таъкидлади.

«Ҳаётим давомида ҳеч қачон бунчалик соғлом ва кучли бўлмаганман», — деб ёзди Трамп.

Ундан аввал Axios нашри журналисти Барак Равид Оқ уйнинг юқори мартабали манбасига таяниб, Доналд Трампнинг саломатлиги мутлақо яхши экани ҳақида маълумот берган эди.

29 август куни АҚШ вице-президенти Жеймс Вэнс оммавий баёнот билан чиқиб, агар Доналд Трампга нимадир бўлса, давлат раҳбари лавозимини ўз зиммасига олишга тайёрлигини айтди. Бу гап Ғарб ижтимоий тармоқларида катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Орaдан кўп ўтмай, Трампнинг ҳатто вафот этгани ҳақида асоссиз миш-мишлар тарқалди.

Президентнинг шахсан ўзи берган изоҳ эса барча шубҳаларга чек қўйди. У ўзини фаолият олиб бориш ва сиёсий жараёнларда иштирок этиш учун тўлиқ қувватда эканини таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Доналд Трамп соғлиғи ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди