Швейцарияда жойлашган Thermoplan компанияси Starbucks учун қаҳва машиналари ишлаб чиқаради. АҚШ президенти Доналд Трамп Швейцария маҳсулотларига 39 фоизлик бож жорий қилгач, компания катта зарар кўра бошлади. Бу ҳолат 500 дан ортиқ иш ўрни тақдирини хавф остига қўйди.
Компания раҳбари Адриан Штайнернинг айтишича, янги божлар сабаб ҳар ҳафта қарийб 200 минг франк (тахминан $250 минг) зарар юзага келмоқда. Thermoplan ишлаб чиқаришни Германияга кўчириш ёки АҚШда завод очиш имкониятини ўйлаб кўрмоқда.
Мутаҳассислар огоҳлантиришича, агар божлар бекор қилинмаса, Швейцарияда минглаб ишчилар ишсиз қолиши мумкин. Айрим фирмалар эса ишлаб чиқаришни Европа Иттифоқига ўтказиш йўлларини изламоқда.
Thermoplan маҳсулотларининг асосий қисми чет давлатларга сотилади. Starbucks компания учун энг катта мижозлардан бири бўлиб, ҳозирги божлар бу ҳамкорликка ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!