Ёшлар бойлигини исботлаш учун "Starbucks" қаҳваси билан юз ювмоқда

Ҳиндистон ижтимоий тармоқларида навбатдаги ноодатий тренд оммалашмоқда. Ёшлар ва блогерлар ўзларининг бадавлат эканини намойиш этиш мақсадида қимматбаҳо Starbucks қаҳвасини ичиш ўрнига уни юзларига суртиб, видеоларни интернетга жойламоқда.
Тарқалаётган лавҳаларда айримлар қаҳвани стакандан тўғридан-тўғри юзига сепиб, буни ҳашаматли турмуш тарзининг рамзи сифатида кўрсатишга уринмоқда. Уларнинг фикрича, қиммат бренд маҳсулотини бемалол исроф қила олиш молиявий имкониятнинг белгиси ҳисобланади.
Бироқ ушбу тренд кўплаб интернет фойдаланувчилари томонидан кескин танқид қилинмоқда. Кўпчилик буни бойлик эмас, балки эътибор қозониш учун қилинган беҳуда исроф ва ижтимоий тармоқлардаги навбатдаги маъносиз тренд сифатида баҳоламоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг






























Изоҳлар 0
…