Канаданинг Манитоба провинциясида пичоқлаш ҳодисаси содир бўлди. Полиция маълумотига кўра, бир киши ҳалок бўлган, камида олти киши жароҳатланган. Гумондор ҳам воқеа жойида вафот этган.
Қироллик отлиқ полицияси бу ҳодисани “катта талафотли воқеа” деб атади. Расман тасдиқланишича, жами саккиз киши тез ёрдам машинаси ва ҳаво орқали шифохонага етказилган. Уларнинг жароҳатлари турлича даражада экани айтилмоқда.
Полиция маҳаллий аҳолига мурожаат қилиб, хавф йўқлигини маълум қилди. Шу билан бирга, ҳудудда кун давомида кучайтирилган полиция назорати олиб борилиши билдирилди.
Провинция раҳбарияти ҳодиса қурбонлари ва уларнинг оилаларига ҳамдардлик изҳор қилди. Тергов ишлари олиб борилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар