Исроил ҳукумати Ҳамаснинг “Ғазо бўйича тўлиқ келишувга тайёрмиз” деган баёнотини рад этди. Бош вазир Нетаняху офиси бу гапларда янгилик йўқлигини айтди ва уруш фақат гаровдагилар озод қилиниб, Ҳамас қуролсизлантирилгандан сўнг тугашини билдирди.
Ҳамас эса гаровдагиларни фаластинлик маҳбусларга алмаштириш, Исроил қўшинларини ҳудуддан олиб чиқиш ва Ғазони қайта қуришни бошлашни таклиф қилди. У, шунингдек, урушдан кейинги бошқарувни мустақил мутахассисларга топшириш мумкинлигини айтди.
Исроил мудофаа вазири Итан Кац армиянинг Ғазо шаҳрига кенг ҳужумга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди. Бироқ гаровдагилар оилалари ҳукуматни ҳужумни тўхтатиб, келишувга эришишга чақирмоқда.
Сўнгги ҳужумларда Ғазода 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, улар орасида ҳомиладор аёл ҳам бор. БМТ бу вазият тинч аҳоли учун янада оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини огоҳлантирди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!