date

Ҳиндистонлик сайёҳнинг мотоцикли Буюк Британияда ўғирлаб кетилди

Ҳиндистонлик сайёҳнинг мотоцикли Буюк Британияда ўғирлаб кетилди
Ҳиндистонлик сайёҳ Йогеш Алекари Буюк Британияда сафар давомида минглаб километр йўл босиб келган мотоциклидан айрилди. Унинг KTM 390 Adventure мотоцикли ва қимматбаҳо буюмлари Ноттингем шаҳридаги паркда ўғирлаб кетилган.

33 ёшли Алекари 17 дан ортиқ мамлакатни кезиб, Европага етиб келган эди. У сафарга апрел ойида чиққан, ҳозиргача катта маблағ сарфлаган. Политсия воқеа юзасидан тергов олиб бормоқда, аммо ҳозирча мотоцикл топилмади.

Воқеадан кейин унга Ҳиндистон ва Буюк Британиядан катта ёрдам таклиф қилинмоқда. Кўплаб одамлар кийим-кечак, сафар анжомлари ва ҳаттоки бошқа мотоцикл беришга тайёрликларини билдиришди.

Алекари эса ҳали янги мотоцикл қабул қилмаганини, аввалo политсия унинг ўз техникасини қайтариб беришига умид қилаётганини айтди. У: “Фақат ўзимнинг мотоциклумни қайтариб олишни истайман”, — деди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонлик сайёҳнинг мотоцикли Буюк Британияда ўғирлаб кетилди