date

Германия фавқулодда ҳолат учун озиқ-овқат захирасини оширади

Германия фавқулодда ҳолат учун озиқ-овқат захирасини оширади

Германия қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири Алоис Райнер мамлакат кутилмаган ҳолатларга тайёргарлик кўриш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини кўпайтириш ташаббусини илгари сурди.

Вазирнинг айтишича, асосий эътибор тайёр ҳолда истеъмол қилиниши мумкин бўлган маҳсулотларга қаратилмоқда. Хусусан, консерваланган макарон ва шу каби маҳсулотлар захирасини кўпайтириш режалаштирилган.

«Мен уларни қиздириш ёрдамида тез тайёрланадиган ва истеъмолга яроқли миллий захира сифатида шакллантирмоқчиман», — деди Алоис Райнер журналистлар билан суҳбатида.

Маълумотларга кўра, бу ташаббуснинг умумий қиймати 80–90 миллион еврога тенг бўлиши кутилмоқда.

Райнер таъкидлашича, ҳозирги геосиёсий воқеалар ва глобал етказиб бериш занжирларидаги муаммолар Германияни бундай чораларни амалга оширишга ундамоқда. Шу боис, тайёр маҳсулотлар захираси мамлакат хавфсизлиги ва барқарорлиги учун муҳим омил сифатида баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германия фавқулодда ҳолат учун озиқ-овқат захирасини оширади