Франсия Миллий Ассамблеяси Бош вазир Франсуа Байру ҳукуматига ишончсизлик билдириб, уни 364 овоз билан рад этди. Байру энди истеъфо аризасини Президент Эммануэль Макронга тақдим этади.
Макрон янги бош вазир тайинлаши ёки парламентни тарқатиб, сайлов ўтказиши мумкин. Баъзи партиялар эса президентнинг ўзини ҳам истеъфога чақирмоқда.
Байру мамлакат қарзини камайтириш учун пенсиялар ва ижтимоий тўловларни музлатишни таклиф қилган эди. Аммо чап ва ўнг партиялар бунга қарши чиқиб, ҳукуматни қулатди.
Мутахассислар Франсияни катта молиявий муаммолар кутаётганини айтмоқда. Шу билан бирга, аҳолининг асосий ташвиши турмуш қимматлиги, хавфсизлик ва иммиграция масалалари бўлиб қолмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар