АҚШ президенти Доналд Трамп Исроилнинг Қатарда уюштирган ҳаво ҳужумидан норози эканини айтди. У бу воқеани “хурсанд қилмайдиган” деб атап, гаровдагилар масаласи ҳал бўлиши кераклигини таъкидлади.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаняху ҳужумни оқлади. Унга кўра, зарба 2023-йил 7-октабpдаги ҳужумни уюштирган Ҳамас раҳбарларига қаратилган. Ҳамас беш аъзоси ҳалок бўлганини айтиб, асосий музокарачилар тирик қолганини билдирди.
Қатар ҳужумни қоралаб, уни халқаро ҳуқуқнинг бузилиши деб атади. БМТ ва бир қатор давлатлар ҳам воқеадан хавотир билдирди. Саудия Арабистони эса уни очиқ тажовуз деб баҳолади.
Исроил матбуотига кўра, зарбада 15 та самолёт қатнашган ва Ҳамаснинг юқори даражадаги вакиллари нишонга олинган. Мутаxассислар бу воқеа сулҳ музокараларига салбий таъсир қилиши мумкинлигини айтмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!