date

Ғазода очлик қурбонлари сони яна ҳам кўпайди

Ғазода очлик қурбонлари сони яна ҳам кўпайди

Ғазо секторида очлик ва тўйиб овқатланмаслик оқибатида ҳалок бўлаётган инсонлар сони кун сайин ортаяпти. Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида яна беш нафар фаластинлик очликдан ҳаётдан кўз юмди.

Расмий ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йил 7 октябрдан буён очарчилик ва озиқ-овқат танқислиги сабаб 404 нафар киши вафот этган. Улар орасида 141 нафар бола борлиги ҳолатнинг қанчалик оғирлигини янада яққол кўрсатади.

2024 йил 22 август куни Интеграциялашган озиқ-овқат хавфсизлиги фазаси таснифи (IPC) томонидан Ғазода очарчилик даражаси энг юқори — 5-босқичга кўтарилган эди. Ушбу эълондан бери яна 126 киши, жумладан 26 нафар бола очликдан қурбон бўлгани маълум қилинди.

Исроил томонидан амалга оширилаётган қаттиқ блокада, чегараларни ёпиб қўйиш ва доимий ҳарбий ҳужумлар натижасида минтақада озиқ-овқат, ичимлик суви ва дори-дармон танқислиги кескин кучайган. Халқаро ташкилотлар ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Исроилни “очлик ва ташналикдан қурол сифатида фойдаланиш”да айбламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ғазода очлик қурбонлари сони яна ҳам кўпайди