date

Афғонистонда носозлик сабаб вазир минган вертолёт қулади

Афғонистонда носозлик сабаб вазир минган вертолёт қулади
Афғонистонда яна бир авиаҳалокат юз берди. Маълумотларга кўра, “Толибон” ҳукуматининг кон ва нефть вазири Ҳидоятуллоҳ Бадрий ҳамда Ғур вилояти ҳокими Ҳайятуллоҳ Муборакни олиб кетаётган вертолёт Ғур вилояти ҳудудида қулаган. Уларнинг сафари конларни кўздан кечириш ва шахсий назорат қилиш мақсадида амалга оширилаётгани айтилади.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ҳалокатга техник носозлик сабаб бўлган. Вертолёт қийин тоғли ҳудудда назоратни йўқотиб, тоғга бориб урилган. Бироқ омад юз кўрсатди — йўловчиларнинг бирортаси ҳалок бўлмаган.

Айрим маҳаллий манбаларнинг хабар беришича, учта учувчи ва икки нафар экипаж аъзоси турли даражадаги жароҳатлар олган. Шу билан бирга, вазир ва ҳокимнинг саломатлиги яхши экани ва улар жиддий шикастланмагани таъкидланмоқда.

Ҳодисадан сўнг айни ҳудудга қутқарувчи гуруҳлар ва тиббий ёрдам хизматлари йўлланган. Жароҳат олганларнинг барчаси шифохонага етказилгани маълум қилинди. Вертолёт эса жиддий зарар кўрган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистонда носозлик сабаб вазир минган вертолёт қулади