date

Истанбулда таксичи Валерия ва Пригожинни 12 минг долларга алдади

Истанбулда таксичи Валерия ва Пригожинни 12 минг долларга алдади

Туркия полицияси россиялик машҳурларга ўғирланган маблағларини қайта олишда ёрдам кўрсатди. Истанбулда қўшиқчи Валерия ва унинг турмуш ўртоғи, продюсер Иосиф Пригожин турк маккор такси ҳайдовчисининг қўлига тушиб қолишди.

Ҳодиса ҳақида турли манбалар ёзмоқда. Россиялик меҳмонлар таксига чиққан пайтда ҳайдовчи йўл учун 30 доллар тўлов сўраган ва барчасини олдиндан — карта орқали амалга оширишни талаб қилган.

Бир неча марта у тўлов ўтмаганини айтган ҳолда, терминални қайта-қайта узатиб, тўртинчи мартагача Пригожиндан картани қўйишини сўраган. Ҳар сафар таксичи продюсернинг пластик картасидан фойдаланган ва охир-оқибат Иосиф Пригожин алданаётганини англаб етган.

Натижада Пригожиннинг ҳисобидан жами 12 минг доллар ечилган. Маълумотларга кўра, маблағ тўрт қисмда, ҳар бири 3000 доллардан амалга оширилган.

Яхшиямки, продюсер такси автомобилни суратга олиб қолишга улгурган ва полицияга мурожаат қилган. Қонун посбонлари тез орада фирибгарни қўлга олишди.

Такси ҳайдовчиси полиция бўлимига олиб келинди, у кечирим сўрашга ва пулларни қайтаришга мажбур қилинди. Валерия ва Пригожин барча маблағни нақд ҳолда, турк лирасида қўлга қайтариб олишди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Истанбулда таксичи Валерия ва Пригожинни 12 минг долларга алдади