date

Қирғизистонда уч эгизак туққан аёлга янги уй топширилди

Қирғизистонда уч эгизак туққан аёлга янги уй топширилди

Қирғизистонда кўпчиликни қувонтирган воқеа қайд этилди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев Ўш вилоятининг Олой туманида яшовчи 26 ёшли Нуржамол Ботирбек қизига уч нафар фарзанд дунёга келтиргани учун уч хонали уй совға қилди, деб ёзди 24.kg.

Маълумотларга кўра, ёш онага тегишли шахсий уй бўлмаган ва у шарт-шароитдан қийин аҳволда яшаб келаётган. Шуни инобатга олган Қамчибек Ташиев Нуржамолга Ўш шаҳри марказидан уй ажратишга қарор қилган. У калитларни шахсан топшириб, оиланинг моддий ва маънавий қувончини баҳам кўрди.

“Парламент депутати Жанар Акаев менга бу оилани қўллаб-қувватлаш ҳақида мурожаат йўллади. Улар доимий яшаш учун уйсиз экан. Акаевнинг сўзини ерда қолдирмасдан, мен бу онамизга болалари учун уй беришга қарор қилдим”, — деди Ташиев маросимда.

Шунингдек, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари аёлларга кўпроқ фарзанд дунёга келтиришни тавсия қилиб, мамлакат аҳолисини ошириш муҳим вазифа эканини таъкидлади.

Ушбу совға нафақат ёш оиланинг ҳаётида катта ўзгариш яратиб, балки жамиятда ҳам ижобий кайфият уйғотди. Жамоатчилик мазкур ҳодисани оилаларни қўллаб-қувватлаш ва демографик тараққиётга хизмат қиладиган муҳим ташаббус сифатида баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистонда уч эгизак туққан аёлга янги уй топширилди