Исроил бош вазири Биньямин Нетаняху АҚШ билан муносабатлар ҳеч қачон бунчалик кучли бўлмаганини айтди. У бу фикрни Қуддусда АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан учрашув чоғ‘ида билдирди.
Рубио эса Президент Дональд Трамп Исроилнинг Қатардаги ҳужумидан норози бўлганини айтди, бироқ АҚШ–Исроил алоқалари мустахкамлигини таъкидлади. Қатар бу ҳужумни қоралаб, Араб-исломий саммит чақиришини эълон қилди.
Исроил армияси Ғазо шаҳрида уйларни бомбардимон қилишни давом эттирмоқда. Маҳаллий манбаларга кўра, ўнлаб турар-жой бинолари вайрон қилинган, юз минглаб одамлар жанубга кўчишга мажбур бўлмоқда.
Фаластин соғлиқни сақлаш идораси сўнгги ҳужумларда кўплаб одам ҳалок бўлганини маълум қилди. БМТ эса Ғазода аҳвол янада оғирлашиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!