date

Қозонда ўзбекистонлик фуқаро 45 кун изоляторда ушлаб турилди

Қозонда ўзбекистонлик фуқаро 45 кун изоляторда ушлаб турилди

Қозон шаҳрида ўзбекистонлик фуқаро 45 кун давомида вақтинча изоляторда ушлаб турилиши ҳақида Қозондаги Бош консулхона расмий муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада Ўзбекистон фуқаросининг “Қозондаги хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш муассасасида 45 кундан бери сақланаётгани” ва Ватанига қайтишда ёрдам сўрагани акс этгани қайд этилган эди. Ўрганишлар натижасида мазкур шахс Ўзбекистон Республикаси фуқароси М.А. (1983 йилда туғилган) экани аниқланди.

М.А. га нисбатан 2025 йил 2 август куни Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 18.8-моддаси 1.1-қисми (“мамлакатда қолиш режимини бузиш”) бўйича маъмурий чоралар қўлланган ва Россия ҳудудидан мажбурий чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган. Шунингдек, М.А. 2025 йил 11 июлида ҳам худди шу модда бўйича жавобгарликка торилгани аниқланган.

Фуқаронинг хорижга чиқиш паспортида Россия давлат чегарасидан ўтиш ҳақидаги муҳрлар қалбакилаштирилган белгиларга эга бўлгани учун ҳужжат экспертизага юборилган. Бу эса ҳодисанинг қонунчилик ва хавфсизлик жиҳатларини тўлиқ текширишга имконият берди.

2025 йил 2 сентябр куни Саратов вилояти Ички миграция бўлими М.А. учун Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномасини расмийлаштириш мақсадида Бош консулхонага сўровнома тақдим этди. Сўров Консулхона томонидан тезкор равишда ижобий ҳал қилинди. Ҳозирда Саратов вилояти ички миграция идораси вакилининг Қозон шаҳрига хизмат сафари амалга оширилиши кутилаётир.

Қозон шаҳридаги Бош консулхона ушбу масалани ўз назоратига олган ва барча зарурий чора-тадбирларни кўришда фаолликни давом эттирмоқда. Бу жараён фуқаро ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, консуллик ёрдамини самарали таъминлаш ва халқаро қонунчиликка риоя қилиш нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозонда ўзбекистонлик фуқаро 45 кун изоляторда ушлаб турилди