date

Афғонистонда ёпилган эшиклар, хайриятки Ўзбекистонда очиқ...

Афғонистонда ёпилган эшиклар, хайриятки Ўзбекистонда очиқ...

Мактабдан то олий таълимгача қизларнинг ўқиши учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Президент ташаббуси билан талабалар сони охирги йилларда бир неча баравар ошди, олий таълим қамрови 2016 йилдаги 9 фоиздан 2024 йилга келиб 40 фоиздан ошди. Қизлар учун олий таълимга киришда алоҳида имтиёзлар белгиланди. Олима аёлларни кўпайтириш мақсадида университетларнинг магистратура босқичига кирган қизларнинг таълим шартномалари тўлаб берилади. “Рақамли авлод қизлари” каби прогрессив лойиҳалар қилинмоқда ва ҳоказо.

Гендер тенглик масаласида ҳам Ўзбекистон сўнгги йилларда катта ютуқларга эришди. Парламент ва Сенат таркибида аёллар улуши ошди. Бу ислоҳотлар нафақат мамлакат ичида, балки халқаро майдонда ҳам ижобий баҳоланмоқда.

Буларнинг қадрига етиш керак. Булар шунчаки аёлларни қўллаш эмас, ундан каттароқ нарса, Ўзбекистоннинг тараққиёти учун муҳим омил деб қаралиши ва қадрланиши лозим.

Дунёвийлик – биз учун ҳаёт-мамот масаласи

Афғонистон ва Ўзбекистон тажрибалари бир-бирига тубдан зид. Бир жойда илм, таълим ва аёллар ҳуқуқлари чекланаётган жамият; иккинчисида эса дунёвийлик тамойили асосида тараққиётга қадам қўяётган давлат.

Дунёвийлик – бу динни инкор этиш эмас. Бу – давлат ишларини барча фуқаролар учун тенг ва адолатли ташкил этиш кафолати. Дунёвий давлатда ҳар ким ўз диний эътиқодига амал қилиши мумкин, аммо у қонуннинг ўрнига ўтмайди. Қонун — ҳамма учун мақбул мезондир.

Шу боис дунёвийлик – XXI асрда нафақат сиёсий, балки ҳаётий заруратдир. Унга амал қилган давлатлар барқарорлик, тинчлик ва ривожланишга эришади. Уни йўқотганлар эса узоқ йиллар қоронғилик ва инқироз домида қолади.

Хулоса шуки: Толибоннинг “аёллар ёзган китобларни тақиқлаш” қарори – бугунги кундаги энг оғир илмий-маънавий чекловлардан бири. Унинг оқибати Афғонистон учун кадрлар етишмаслиги, иқтисодий таназзул, халқаро изоляция ва энг муҳими, келажак авлоднинг фикрий қашшоқлиги бўлади.

Ўзбекистон эса аксинча, дунёвийлик тамойили ва гендер тенглик сиёсати орқали тараққиёт йўлидан собит қадам бормоқда. Қизлар таълимига йўл очиш, аёлларнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётдаги иштирокини қўллаб-қувватлаш – келажак тараққиётининг энг муҳим гарови.

Дунёвийлик ва илм — бу нафақат конституциявий норма, балки халқимиз учун ҳаётий аҳамиятга эга қадрият.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистонда ёпилган эшиклар, хайриятки Ўзбекистонда очиқ...