date

Трамп маъмурияти 300 минг венесуэлаликни депортация қилишни кўзлаяпти

Трамп маъмурияти 300 минг венесуэлаликни депортация қилишни кўзлаяпти

Трамп маъмурияти жума куни АҚШ Олий судига мурожаат қилиб, мамлакатда яшаб келаётган тахминан 300 минг венесуэлалик муҳожирга берилган депортациядан ҳимоя мақомини бекор қилишни талаб қилди. Улар қарорни ўзгартирган қуйи судни “асоссиз ҳурматсизлик”да айблади.

Мазкур иш АҚШ Ички хавфсизлик котиби Кристи Ноем томонидан йил бошида қабул қилинган қарор билан боғлиқ бўлиб, унга кўра венесуэлалик муҳожирлар учун гумонитар ёрдам сифатида берилган вақтинчалик ҳимоя мақоми (TPS) тугатилиши белгиланган.

Маълумотларга кўра, TPS мақоми қочқинлар ва турли сабабларга кўра ўз юртига қайта олмайдиган шахсларга вақтинчалик қонуний яшаш ҳуқуқини берган эди. Венесуэладан келган юз минглаб муҳожирлар айнан шу мақом орқали АҚШда яшаб, ишлаш имкониятига эга бўлишган.

Трамп маъмуриятининг бу талаби муҳожирлар орасида катта хавотир уйғотди. Мутахассислар фикрича, агар Олий суд қарорни қўллаб-қувватласа, юз минглаб одамлар ўз ватанларига қайтишга мажбур бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп маъмурияти 300 минг венесуэлаликни депортация қилишни кўзлаяпти