date

Португалия эртага Фаластин давлатини расман тан олади

Португалия эртага Фаластин давлатини расман тан олади

Португалия ҳукумати эртага, 21 сентябрь куни, Фаластин давлатини расман тан олишини эълон қилади. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги маълумот берди. Расмий қарор душанба куни очиқ тарзда баён қилиниши кутилмоқда.

Португалия ТИВ раҳбари Паулу Ранжел шу ҳафтада Буюк Британияга ташрифи давомида ўз мамлакатида мазкур масала кун тартибида турганини, ҳукумат бу қарорни жиддий кўриб чиқаётганини таъкидлаганди.

Маълумотларга кўра, ушбу қадам БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдаги йиғилиши бошланишидан олдин амалга оширилади. Мутахассислар буни халқаро сиёсатда муҳим воқеа сифатида баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Франция ҳам Европанинг тўққизта давлати билан биргаликда БМТ Бош Ассамблеясининг юқори даражадаги йиғилишида Фаластин давлатини расман тан олишини маълум қилганди.

Франция президенти Эммануэль Макроннинг таъкидлашича, Ғарб давлатлари томонидан Фаластин давлатининг тан олиниши Яқин Шарқда барқарорлик ва тинчлик ўрнатиш йўлидаги муҳим қадам сифатида қаралади.

Шу билан бирга, Европа давлатлари орасида Фаластинни тан олиш жараёни тобора кенгайиб бораётгани халқаро дипломатияда янги босқичга қадам қўйилаётганидан далолат бермоқда. Португалиянинг бу қароридан кейин минтақадаги геосиёсий жараёнларда ҳам муҳим ўзгаришлар кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Португалия эртага Фаластин давлатини расман тан олади