Буюк Британия бош вазири Кейр Стармер якшанба куни Фаластин давлатини тан олишини эълон қилиши кутилмоқда. У июл ойида Исроил Ғазода ўт очишни тўхтатмаса ва тинчликка қадам қўймаса, бу қарор қабул қилиниши ни айтганди.
Исроил ҳукумати ва гаровдагилар оилалари қарорни танқид қилди. Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху буни “терроризмни мукофотлаш” деб атади. АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам қарорга қарши чиқди.
Британия ҳукумати бу қадамни Ғазодаги оғир аҳвол ва Ғарбий соҳилдаги ноқонуний аҳоли пунктлари билан изоҳлади.
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос қарорни олқишлади. Ҳозирда БМТ аъзо давлатларининг кўпи Фаластинни тан олган, яқинда Португалия, Франция, Канада ва Австралия ҳам бу йўлдан боришини билдирди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар