date

COVID-19'ни ёритган хитойлик журналист қамалди

COVID-19'ни ёритган хитойлик журналист қамалди
Хитойлик журналист Чжан Чжан, COVID-19 бошланишини ёритгани учун яна тўрт йилга қамалди. У илгари ҳам 2020-йилда Вухан шаҳридаги касалхоналар ва бўш кўчаларни тасвирлагани учун қамалган эди.

Чжан Чжанга “жaнжал чиқариш ва муаммолар яратиш” айблови қўйилган. У 2020-йилда қамалгандан кейин очлик эълон қилган ва полиция уни мажбуран озиқлантирган. 2024-йил май ойида озод қилинди, лекин уч ой ўтиб яна ҳибсга олинган.

Халқаро ташкилотлар Чжан Чжанни “ахборот қаҳрамони” деб атаб, Хитой ҳукуматини уни озод қилишга чақирмоқда. Унга қўйилган айбловлар асоссиз ҳисобланади.

Хитойда камида 124 журналист қамалган. Мамлакат 2025-йил Жаҳон Матбуот Эркинлиги Рейтингида 178-ўринда туради.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » COVID-19'ни ёритган хитойлик журналист қамалди