Исроил мудофаа кучлари матбуот котиби маълумот беришича, Ғазо шаҳрини 550 мингдан зиёд аҳоли эвакуация қилган.
Баёнотда айтилишича:
"Ҳозирга қадар 550 мингдан зиёд тинч фуқаро шаҳарни ташлаб, жанубий ҳудудларга йўл олди. Шу билан бирга, 162-, 98- ва 36-дивизиялар Ғазо шаҳрига киришни якунлаб, шаҳар ичида ХАМАСнинг қўрғонларига қарши операцияларни бошлади."
Исроил армиясига кўра, улар ХАМАСнинг “тинч аҳолининг жанубга кўчишини тўсиш” ва “оддий одамларни террорчилик ҳаракатлари учун тирик қалқон сифатида қўллаш” уринишларини аниқлаган.
Шунингдек, армия Хон-Юнис шаҳрида гуманитар ҳудуд ташкил этилганини ҳам маълум қилди.
"Исроил мудофаа кучлари Ғазодаги аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида расмий кўрсатмаларга амал қилишга ва хавфли деб белгиланган жойларни тарк этишга чақиради," — дея баёнот якунига қўшилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!