Буюк Британия Фаластинни давлат сифатида тан олди. Шундан сўнг, ташқи ишлар вазири Йветт Купер Исроилни Ғарбий Соҳилни ўз ҳудудига қўшиб олмасликка чақирди.
Бош вазир Кейр Стармернинг ташаббуси билан Буюк Британия, Канада, Австралия ва Португалия Фаластинни давлат сифатида тан олди. Исроил бош вазири Биньямин Нетаняху эса бу қарорни “терроризмни мукофотлаш” деб атади.
Купернинг айтишича, қарор икки томон хавфсизлигини таъминлаш ва тинчлик имкониятини жонлантириш учун қилинган.
Фаластин раҳбарияти Британия қарорини олқишлаб, бу қадам минтақада тинчлик ва яхши қўшничилик учун муҳим бўлишини билдирди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар