date

Россияда бензин етишмаслиги 360 заправкани ёпди

Россияда бензин етишмаслиги 360 заправкани ёпди

Россияда ёқилғи тақчиллиги ортидан мамлакат бўйлаб 360 та ёқилғи қуйиш маскани ишини тўхтатди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, ҳукумат бензин экспортига қўйилган тақиқни 2025 йил охиригача узайтирган. Шунингдек, нефть ишлаб чиқармайдиган корхоналар учун дизель маҳсулотини ташқи бозорга чиқаришга ҳам чеклов сақланиб қолмоқда. Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Александр Новакнинг таъкидлашича, бундай қарор ички бозорда қўшимча ёқилғи захираларини таъминлашга қаратилган.

Аннекция қилинган Қрим раҳбари Сергей Аксёнов аҳолига видеомурожаат йўллаб, муаммони тан олди ва маҳаллий фуқаролар ҳамда сайёҳлардан сабр қилишни сўради. Унинг айтишича, АИ-92 маркали бензин бўйича муаммо икки ҳафта ичида, АИ-95 бўйича эса икки кун ичида ҳал этилиши кутилмоқда.

“Известия” ёзишича, таъминот узилишлари Москва ва Москва вилояти, Белгород, Сахалин, Приморье ва Ставропол ҳудудларида кузатилмоқда. “Коммерсантъ” эса охирги икки ойда Украина дрон ҳужумлари сабаб Россияда нефть қайта ишлаш ҳажми 10 фоизга пасайганини, бу эса ёқилғи танқислиги ва 360 та заправканинг ёпилишига сабаб бўлганини қайд этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда бензин етишмаслиги 360 заправкани ёпди