Техас штатида фожиали авиаҳалокат юз берди. Харрис округи шимоли-ғарби ҳудудида енгил самолёт қулаши оқибатида икки киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият органларига таяниб, ABC 13 телеканали хабар тарқатди.
Маълумотларга кўра, 1972 йилда ишлаб чиқилган икки двигателли Cessna 340 самолёти аэропортдан кўтарилгандан сўнг Луббок шаҳри томон йўл олган. Бироқ парвоз вақтида бортда техник носозлик юзага келган ва ҳаво кемаси ҳалокатга учраган.
Ҳодиса юзасидан тегишли органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар