Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚ) давлат сирларини очишга уринганликда гумон қилинган саккиз нафар шахсни қўлга олди. Ҳодиса ҳақида Tasnim нашри хабар қилмоқда.
ИИҚ баёнотига кўра, ушланганлар махфий объектлар координаталари ва юқори мартабали ҳарбий амалдорлар тўғрисидаги маълумотларни Исроил разведкаси — Моссадга ўтказишга ҳаракат қилган. Улар Эрон-Исроил можароси кескинлашган даврда разведка идораларига маълумот берганликда айбланмоқда.
Ташкилот маълумотларида гумондорлар масофадан туриб Моссад томонидан махсус тайёрланган ва режаларини амалга оширишдан олдин Эроннинг шимоли-шарқида қўлга олингани қайд этилган. Қўлга олинганлардан бомба ясаш учун зарур бўлган материаллар, портловчи моддалар ва буби (тузоқ) қурилмалари ҳам топиб олинди.
ИИҚ мазкур қўлга олишларни мамлакат хавфсизлигига жиддий таҳдидни олдини олишга қаратилган чоралар сифатида баҳолади ва текширув давом этмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!