date

Хитой суди Минг мафияси аъзоларини ўлимга ҳукм қилди

Хитой суди Минг мафияси аъзоларини ўлимга ҳукм қилди

Хитой суди Мьянмада фаолият юритган машҳур Минг мафияси аъзолари устидан ҳукм чиқарди. BBC’нинг ёзишича, жами 39 киши суд қилинган бўлиб, улардан 11 нафари ўлим жазосига ҳукм этилди.

Мафия оиласининг қолган аъзолари ҳам оғир жазоларга тортилди: 5 киши кечиктирилган ўлим жазосини олди, 11 нафари умрбод қамоққа ҳукм қилинди, қолганлар эса 5 йилдан 24 йилгача озодликдан маҳрум этилди.

Минг оиласи Мьянманинг Лауккай шаҳрида ноқонуний казинолар, гиёҳвандлик савдоси ва фирибгарлик марказларини бошқариб келган. Уларнинг раҳбари икки йил олдин исёнчилар ҳудудни назоратга олгач, ўз жонига қасд қилган эди.

Суд материалларига кўра, оила 2015 йилдан бери турли жиноятлар билан шуғулланиб, миллиардлаб доллар ноқонуний даромад олган. Улар бошқарган қиморхоналар орқали Хитой ва минтақа давлатларига салбий таъсир кўрсатган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой суди Минг мафияси аъзоларини ўлимга ҳукм қилди