date

БМТ: Ғазода гуманитар ходимлар хавф остида, вайронагарчилик кучаймоқда

БМТ: Ғазода гуманитар ходимлар хавф остида, вайронагарчилик кучаймоқда
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) хабар беришича, Исроилнинг давом этаётган ҳаво ва ер ҳужумлари натижасида Ғазодаги вазият тобора ёмонлашиб бормоқда. Аҳоли яшайдиган ҳудудларда катта вайронагарчилик юз бериб, кўп сонли қурбонлар қайд этилмоқда. Бу ҳақда БМТ Бош котиби матбуот котиби Стефан Дюжаррик кундалик матбуот анжуманида маълум қилди.

Дюжаррикнинг сўзларига кўра, БМТ гуманитар ёрдам ходимлари Ғазо шимолидаги вазият кескин ёмонлашгани ҳақида хабар бермоқда. Исроилнинг узлуксиз ва кучли бомбардимонлари тинч аҳоли ўлими ва турар-жой биноларининг вайрон бўлишига сабаб бўлмоқда. Шу билан бирга, гуманитар ходимлар хавфсизлиги катта хавф остида қолмоқда.

Маълумотларга кўра, 3 октябрь куни Исроилнинг навбатдаги ҳаво ҳужуми натижасида касалхона олдидаги автобус бекатида турган бир гуманитар ходим ҳалок бўлган, яна тўрт нафари оғир жароҳат олган. 8 октябрдан бери Ғазода камида 562 нафар ёрдам ходими ҳалок бўлган, уларнинг 376 нафари БМТ хизматчилари бўлган. Бу рақамлар БМТнинг инсонпарварлик миссиясига қанчалик катта хавф солаётганини кўрсатади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БМТ: Ғазода гуманитар ходимлар хавф остида, вайронагарчилик кучаймоқда