Россия Мудофаа вазирлигининг Сочидан учгач авиадиспетчерлар билан алоқага чиқмаган Ту-154 самолёти бўйича навбатдаги тафсилотлар маълум қилинмоқда.
"Интерфакс" агентлиги хабарига кўра, самолёт Сочидан Москва вақти билан соат 5:20да парвозга чиққан ва 20 дақиқадан кейин радарлардан йўқолган. Унинг бортида ҳарбийлар бўлгани тахмин қилинмоқда. Лайнерни қидириш ишлари бошланган.
РИА "Новости" агентлиги аниқлик киритишича, лайнер аввалига Москва яқинидаги "Чкаловский" аэродромидан ҳавога кўтарилган, Сочида эса ёқилғи тўлдирилган.
"Интерфакс"нинг аниқлик киритишича, самолёт бортида аввал айтилганидек, 70 киши эмас, 83 йўловчи ва экипажнинг 8 аъзоси бўлган.
РФ Мудофаа вазирлиги Ту-154 радарлардан йўқолганини тасдиқлади. Лайнерни қидириш ишларига Краснодар ўлкаси ва қўшни ҳудудлардаги барча қутқарув хизматлари жалб этилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди