date
Add

Шифокорлар буринсиз туғилган 14 йoшли қизнинг бурнини қайта тиклашди

Шифокорлар буринсиз туғилган 14 йoшли қизнинг бурнини қайта тиклашди

Россиянинг Новосибирск шаҳрида шифокорлар тиббиёт соҳасида ҳақиқий мўъжиза яратдилар — улар 14 йил давомида бурунсиз яшаб келган қизалоққа янги бурин тиклаб беришди. Бу ҳақда Новосибирск вилояти соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Қизалоқ туғма нуқсон — бурун атрезияси билан дунёга келган. Бу ҳолатда инсоннинг бурун йўллари ва ташқи буруни тўлиқ шаклланмайди. Натижада қизча болаликдан нафас олишда қийинчиликка дуч келиб, ташқи кўриниши туфайли ҳам ўзига ишончи паст бўлган. Аммо шифокорларнинг меҳнат ва сабр-тоқати билан унинг ҳаёти бутунлай ўзгарди, деб хабар берди Novosibmed.ru.

Бу узоқ ва оғир йўл бўлди — қайта тиклаш жараёни бир неча йил давом этган. Илк жарроҳлик амалиёти қизалоқ ҳали кичик бўлганида амалга оширилган. Ҳар бир операция бир неча соат давом этган, чунки бурун каби нозик аъзони шакллантириш жуда мураккаб жараён ҳисобланади.

Вазирлик маълумотига кўра, шифокорлар буруннинг ички қисмини тиклаш учун беморнинг чакка қисмидаги фассиядан фойдаланган. Шу асосда эркин тери бўлаги кўчириб ўтказилиб, бурун йўллари яратилган. Кейинги босқичда ташқи бурунни қайта тиклаш бошланган. Мустаҳкам таянч ҳосил қилиш учун беморнинг қовурғасидан тоғай олинган ва у янги бурин шакли учун асос сифатида ишлатилган.

Учинчи босқичда эса шифокорлар қулоқ супрасидан олинган тери-тоғай бўлагидан фойдаланиб, буриннинг ташқи қисмини мукаммал кўринишда тиклашган.

“Энди қизалоқ нафақат эркин нафас олади, балки ўзига ишонч билан жамиятда яшай олади. Унинг янги бурни табиий кўринишга эга бўлди, ва у энди ташқи кўриниши учун уялмайди”, — деди жарроҳ Михаил Колибелкин.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, бу ҳолат реконструктив жарроҳлик нафақат инсоннинг ташқи қиёфасини, балки унинг ҳаёт сифатини ҳам тубдан яхшилай олишини исботлайдиган ёрқин мисол ҳисобланади.

Айтиш жоизки, сўнгги пайтларда тиббиёт соҳасида бундай муваффақиятлар тобора кўпаймоқда. Яқинда Ўзбекистонлик шифокорлар ҳам 7 ёшли қизчанинг бош миясидаги хавфли ўсмани муваффақиятли олиб ташлашгани ҳақида хабар берилганди. Боланинг онасига аввалроқ “уларнинг умри кўпи билан олти ой” деб айтилган бўлса-да, маҳаллий мутахассислар чақалоқнинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шифокорлар буринсиз туғилган 14 йoшли қизнинг бурнини қайта тиклашди