date

Қорақалпоғистонда поезд ва КАМАЗ тўқнашди

Қорақалпоғистонда поезд ва КАМАЗ тўқнашди

Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида йўловчи ташувчи поезд ва юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар берди “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Матбуот хизмати.

Маълумотларга кўра, 6 октябрь куни соат 15:31 да Қўнғирот минтақавий темирйўл узелига тегишли Тўрткўл — Элликқалъа станциялари орасидаги 531 км 8-пикетдаги қўриқланмайдиган темирйўл кесишмасида 128-сонли Қўнғирот — Андижон йўловчи поезди ҳаракат вақтида сигнал белгиларини инобатга олмаган КАМАЗ автомобили билан тўқнашиб кетган.

Йўловчи поездида 216 нафар йўловчи бўлган, уларга зарар етмаган. КАМАЗ ҳайдовчиси жароҳат олиб, шифохонага жўнатилган. Ҳодиса оқибатида поезд ҳаракати вақтинча тўхтаган ва 16:15 да бошқа тепловоз ёрдамида йўлни давом эттирган.

Ҳозирда ҳодиса жойида тегишли идоралар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари текширув ишларини олиб бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қорақалпоғистонда поезд ва КАМАЗ тўқнашди