Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича бир қатор келишувларга эришилди. Келишувдаги асосий шартларга кўра, Исроил ҳукумати тасдиқ бериши билан ҳарбий ҳаракатлар дарҳол тўхтатилади.
Келишув доирасида ҲАМАС тирик қолган тахминан 20 нафар гаровдаги шахсни озод қилади. Исроил эса жавобан 1 700 нафарга яқин фаластинлик маҳбусларни, жумладан 250 нафар умрбод қамоққа ҳукм этилганларни озод этади.
Шунингдек, Исроил мудофаа кучлари 72 соат ичида Ғазо ичидаги “келишилган чизиқ” орқасига чекинади. БМТ ва Қизил Ярим Ой жамияти ёрдамида инсонпарварлик ёрдам йўлаклари очилади. Қатар, Миср, Туркия ва АҚШ эса келишув ижросини мувофиқлаштиради.
Шу билан бирга, ҳали ҳам икки муҳим масала ечилмаган: Исроилнинг аниқ чекиниш чизиғи тасдиқланмаган ва сулҳдан кейин Ғазо ҳудудини ким бошқариши номаълумлигича қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!