22:53 / 30.12.2016
7 259

Наҳотки Эрдўған бош вазирсиз қолса?

Наҳотки Эрдўған бош вазирсиз қолса?

Туркия парламентининг махсус комиссияси 30 декабрь куни республиканинг парламент бошқарув шаклидан президентлик бошқарув шаклига ўтишини кўзда тутувчи конституциявий ислоҳот лойиҳасини тасдиқлади. Мамлакат конституциясига ўзгаришлар киритиш лойиҳаси Ражаб Тоййиб Эрдўған раҳбарлик қилувчи ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси томонидан киритилган, деб ёзади Кун.уз сайти.

Қонун лойиҳаси энди депутатлар томонидан муҳокама қилинади. Агар 550 парламентарийдан 330 нафари мамлакатнинг бош қонунига ўзгаришлар киритиш учун овоз берса, у ҳолда бу масала умумхалқ референдумга қўйилади. Лойиҳа муаллифларининг фикрича, плебисцит 2017 йилнинг март ёки апрель ойидаёқ ўтказилиши мумкин.

Депутатлар қонун лойиҳасини тасдиқлашса, улардан сўнг турк фуқаролари ҳам уни қўллаб-қувватласа, мамлакатнинг нафақат конституцион ва ҳукумат тизими ўзгаради, балки бошқа ислоҳотлар ҳам бошланади. Ташаббускорларнинг тахминига кўра, бу ислоҳотлар Туркиянинг демократлашув жараёнига ижобий таъсир кўрсатиши керак.

Дастлаб лойиҳага 21 тузатиш киритиш кўзда тутилганди. Махсус комиссиянинг 10 кун давом этган мажлисидан кейин 18 тузатиш қилишга қарор қилинди.

Ўзгаришлар моҳияти нимадан иборат?

- Туркия 2019 йилга қадар ўтиш даврига киради, бу давр ичида мамлакатда парламент ва президентлик сайловлари ўтказилмайди;

- Давлат раҳбари ва депутатлар 2019 йилда, бир кунда сайланади. Шундан кейин сайловлар ҳар 5 йилда ўтказилади. Бундан ташқари, лойиҳага мувофиқ президент ўз лавозимига икки мартадан ортиқ сайланиши мумкин бўлмайди;

Айнан шу банд экспертлар жамияти томонидан энг кўп танқидга учрамоқда, зеро шундай бўлган тақдирда, Эрдўған 2029 йилгача ҳукумат тепасида қолиш ҳуқуқига эга бўлади;

- Бош вазир лавозими бекор қилинади. Давлат раҳбари вице-президентлар, вазирлар ва бошқа юқори лавозимли амалдорларни тайинлаш имконини қўлга киритади;

- Президент давлат бюджети лойиҳаларини тайёрлаш ва тасдиқлаш учун парламентга тақдим этиш ҳуқуқини олади. Қолган қонунчилик функциялари парламентарийлар тасарруфида бўлади;

- Президент парламентга босим ўтказиш имконини қўлга киритади - у истаган вақтда парламентни тарқатиб юбориш ҳақида эълон қилиши мумкин;

Туркия раҳбари шундай қилган тақдирда унинг ваколат муддати автоматик равишда қисқаради, мамлакатда эса янги сайловлар (парламент ва президентлик сайловлари) ўтказилади.

- Парламент депутатлигига номзодларга нисбатан ёшга доир қўйиладиган талаблар ўзгаради. Ҳозирда салоҳиятли номзод 25 ёшга етиши керак бўлса, конституцияга ўзгартириш киритилган тақдирда, 18 ёшли халқ номзодлари пайдо бўлиши мумкин. Депутатларнинг умумий сони 550дан 600 нафарга ошади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Наҳотки Эрдўған бош вазирсиз қолса?