АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг B-52 стратегик бомбардимончи самолёти ўқув парвозини амалга ошираётган чоғда кутилмаган ҳодиса рўй берди. ҲҲК қўмондонлиги баёнотига кўра, самолётнинг двигатели Шимолий Дакота штатидаги Майнот базасидан 46 км шимоли-шарқда қанотидан тушиб кетган, дея ёзади Кун.уз сайти.
Мавжуд маълумотларга кўра, ҳодисадан жабрланганлар йўқ. Двигателидан маҳрум бўлган самолёт ерга ҳеч қандай талофатсиз қўнган. Ядро каллаклари ўрнатилган бомбаларни элта оладиган B-52 самолётига Pratt & Whitney компаниясида ишлаб чиқилган 8та турбовинтли двигатель ўрнатилган. Самолётнинг парвози чоғида, унинг бортида 5 кишидан иборат экипаж аъзолари бўлган.
Ҳозирда суриштирув ишлари борилмоқда ҳамда ҳодиса сабаблари аниқланаяпти. Ерга қулаган двигатель топилган ва йиғиб олинган, деб ёзган Defense News ҳафталиги электрон нусхасида.
B-52 самолёти – Американинг энг кекса оғир, узоқ масофага уча оладиган бомбардимончи ҳаво лайнеридир. У 1955 йилдан бери ҳарбий мақсадларда фойдаланилади. Ҳозирда, АҚШ ҲҲК таркибида 76 та шу русумдаги самолёт мавжуд. Уларнинг ҳар бири 31,5 тонн қанотли ракеталар, бомба ва миналарни таший олади. Улар 2040 йилгача фойдаланилиши тахмин қилиняпти. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди