Ҳиндистонда диний маросимда тиқилинч сабаб 10 киши ҳалок бўлди

1 дақиқа ўқиш230
Ҳиндистонда диний маросимда тиқилинч сабаб 10 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Андхра Прадеш штатида жойлашган Срикакулам шаҳридаги ибодатхонада диний маросим пайтида юз берган тиқилинч бутун мамлакатни larzaga солди, деб хабар берди Hindustan Times.

Маросимда юзлаб одамлар йиғилгани айтилмоқда. Аммо ибодатхонадан чиқиш пайтида одам оқими тескари йўналишда ҳаракатлана бошлаган ва шиддат билан кириб келганлар чиқмоқчи бўлганларни босиб кетган.

Расмий маълумотларга кўра, камида ўн нафар инсон ҳалок бўлган, уларнинг кўпчилиги аёллар ва болалар экани қайд этилган. Яна бир неча киши оғир жароҳатлар билан шифохонага етказилган, айримларининг аҳволи оғир.

Ҳодиса сабаблари бўйича тергов бошланган. Маҳаллий ҳокимият ва қутқарув хизмати ходимлари ҳолатни назоратга олган.

Ҳиндистонда бундай фожеалар сўнгги йилларда тез-тез кузатилмоқда. Муттахассислар бунга одам оқимини тўғри бошқармаслик, тор инфратузилма ва хавфсизлик қоидаларига етарлича амал қилинмаслигини сабаб сифатида кўрсатмоқда.

Фожеадан сўнг мамлакатда оммавий йиғилишларда хавфсизликни кучайтириш ҳақида баҳслар яна авж олди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?