
Афғонистоннинг ғарбий қисмида жойлашган Ҳирот вилоятида Толибон аёлларга бурқасиз шифохоналарга ёки бошқа давлат муассасаларига киришни қатъиян тақиқлади. Бу ҳақда Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш бошқармасининг янги буйруғида айтилган.
Аввал аёллар тиббий муассасаларга ҳижоб, ниқоб ёки чадор билан киришлари мумкин эди. Аммо янги тартибда фақат бурқа — танани ва юзни тўлиқ ёпувчи, кўзлари ҳам тўр билан қопланган кийим — рухсат этилган шакл сифатида белгиланди.
Эндиликда Ҳиротда нафақат шифохонага келаётган бемор аёллар, балки аёл шифокорлар ва ҳамширалар ҳам мажбурий равишда бурқа кийишлари керак бўлади.
Tolo News манбасининг маълум қилишича, Ҳаж ва диний ишлар вазирлиги аввалроқ такси ҳайдовчиларини ҳам бурқа киймаган аёлларни ташимасликка чақирган эди. Кўплаб ҳайдовчилар бу буйруққа бўйсунишга мажбур бўлмоқда.
Ижтимоий тармоқларда эса бурқа кийган тиббиёт ходимларининг ёш беморларга эмлаш ўтказаётган суратлари кенг муҳокама қилинмоқда. Мутахассислар фикрича, бу чеклов аёлларнинг соғлиқни сақлаш тизимига кириш имкониятини янада торайтиради ва тиббий хизматлардан фойдаланишни қийинлаштиради.
Толибон бурқасиз аёлларга шифохонага боришни ман қилди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар