Арманистонда ўлдирилган чечен қизнинг иши бўйича икки киши қидирувда

2 дақиқа ўқиш488
Арманистонда ўлдирилган чечен қизнинг иши бўйича икки киши қидирувда

Арманистонда ёш чечен аёли Айшат Баймурадованинг фожеали ўлими бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди. Тергов қўмитаси маълум қилишича, 23 ёшли қизни қатл этиш билан боғлиқ жиноят иши бўйича икки нафар шахсга нисбатан иш қўзғатилди. Улар ҳозирда қидирувда экани расман тасдиқланган.

Маълумотларга кўра, иш Арманистон Жиноят кодексидаги “оғирлаштирувчи ҳолатлар билан қасддан одам ўлдириш” моддаси бўйича очилган. Терговчилар бир қатор гувоҳлардан кўрсатмалар олган, марҳум яшаган уйда тинтув ўтказилган, бармоқ излари ва суд-тиббий экспертизалар тайинланган.

Фигурантларнинг исмлари ошкор қилинмаган бўлса-да, уларнинг йўналиши аниқлангани айтилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар версиясига кўра, гумонланувчилар Арманистон ҳудудини тарк этиб, эҳтимол, Россияга қочиб кетган бўлиши мумкин.

Айшат Баймурадова жорий йилнинг январидан бери Арманистонда яшаб келган. 17 октябрь куни унинг йўқолгани ҳақида ижара уйидаги қўшнилари хабар берган. Улар қизни 15 октябрь куни Instagram орқали таниш бўлган бир аёл билан учрашувга кетганини ва шундан кейин қайтмаганини айтишган. Шундан сўнг Ереван кўчаларида қизнинг сурати ва “Чеченистонда уй зўравонлигидан қочган” деган ёзуви билан варақалар тарқатилган.

20 октябрь куни полиция Баймурадованинг жасадини ижара уйидан топди. Ҳуқуқ фаоли Лидия Михалченко маълум қилишича, қиз бўғиб ўлдирилган. Шунингдек, гумонланувчилар сифатида эркак ва аёл кўрсатилаётгани, улар Россияга кетиб қолгани таъкидланди.

Арманистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Артур Сакунц DW нашрига билдиришича, ушбу жиноятда иштирок этгани тахмин қилинаётган аёлнинг исми Карина Иминова бўлиб, у 2021 йилда Россияда “пичоқ ишлатиб ўлдириш билан қўрқитиш” моддаси бўйича ишга тортилиб, кейинроқ иш ёпилган.

Telegram’даги “Осторожно, новости!” канали эса қизнинг ўлдирилган кунида видеокузатув камералари орқали икки нафар шахс — Иминова ва 30 ёшли чечен фуқароси Саид-Хамзат Байсаровнинг уйдан чиққанини аниқлаганини ёзди. Манба маълумотларига кўра, Байсаров илгари Россияда ИШИДни молиялаштириш ишида тилга олинган, аммо кейин суд томонидан оқланган. Шунингдек, у маст ҳолда ҳайдаш ва талончилик айблари билан ҳам бир неча марта тергов қилинган.

Ҳозирда Арманистон прокуратураси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар Иминова ҳамда Байсаровни топиш учун халқаро қидирув эълон қилиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Айни вақтда жамоатчилик ушбу ишни қаттиқ кузатмоқда. Чунки Айшат Баймурадованинг ўлими нафақат шахсий фожеа, балки зўравонлик қурбонларига ҳимоя тизимининг етишмаслигини ҳам кўрсатиб берди. Арманистон ҳуқуқ фаоллари ва халқаро ташкилотлар ушбу ишнинг шаффоф тергов қилиниши ва айбдорлар жазосини олиши лозимлигини таъкидламоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?