date

Франция Павел Дуровга қўйилган барча чекловларни тўлиқ бекор қилди

Франция Павел Дуровга қўйилган барча чекловларни тўлиқ бекор қилди

Францияда бир неча ойдан буён давом этаётган муҳим ҳуқуқий жараёнлар яна бир бурилиш нуқтасига келди. Bloomberg нашри ёзганига кўра, Telegram асосчиси Павел Дуровга нисбатан қўлланилган ҳаракатланиш чекловлари 10 ноябрдан бошлаб тўлиқ бекор қилинди. Бу қарор Франция ҳудудини тарк этишни тақиқлашни ҳам, полицияга мунтазам бориб қайддан ўтиш талабини ҳам бутунлай ўчириб ташлади.

Демак, энди Дуров мамлакатни суд органларини олдиндан хабардор қилмасдан эркин тарк этиши мумкин. AFP манбасининг қайд этишича, Дуров аввалги суд назорати талабларига мукаммал амал қилгани учун чекловлар бепарво ҳолатда эмас, балки унинг масъулиятли муносабати асосида бекор қилинган.

Маълумки, ушбу чекловлар Франция тергов органлари томонидан Telegram платформаси фаолияти юзасидан бошланган тергов билан боғлиқ эди. Терговчилар платформани ноқонуний контент тарқатилишига шароит яратиш, айрим жиноий гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштиришга имконият бериш ҳамда модерация қоидаларига тўлиқ амал қилмасликда гумонлаган. Айни пайтда ҳам ушбу тергов расман якунланмаган ва иш юритилиши давом этмоқда.

Дуровга нисбатан суд назорати 2025 йил бошларида кучайтирилган эди: унга Францияни тарк этиш ман қилинган, шунингдек, полицияга мажбурий равишда бориб қайддан ўтиш талаби юклатилган. Ёз фаслида бу чоралар бироз юмшатилган — қисқа саёҳатларга чекланган рухсат берилган, аммо тўла эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи тикланмагaнди.

Эндиликда эса вазият тубдан ўзгарди: барча чекловлар асосли тарзда бекор қилинди. Шу билан бирга, Дуровнинг ўзи ҳам, Франция расмийлари ҳам бу вазият юзасидан ҳозирча оммавий баёнот бермаган.

Тахлилчилар фикрича, ушбу қарор тергов жараёнидаги янги динамика, қўшимча далиллар ёки айбловлар хусусидаги аниқликлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бироқ аниқ хулоса чиқариш учун расмий изоҳлар кутилмоқда.

Мазкур воқеа Еврoпадаги рақамли хавфсизлик, платформалар масъулияти ва интернет эркинлиги атрофидаги глобал баҳсларга яна бир марта диққат қаратишга сабаб бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Франция Павел Дуровга қўйилган барча чекловларни тўлиқ бекор қилди