date

Канадада айиқ мактаб ўқувчиларига ҳужум қилди

Канадада айиқ мактаб ўқувчиларига ҳужум қилди
Канаданинг Британия Колумбияси ҳудудида жойлашган Bella Kula қишлоғида мактаб сайри пайтида гризли айиқ ҳужуми юз берди. Ҳодиса Vankuver шаҳридан 700 км узоқликда рўй берди.

Тўртинчи ва бешинчи синф ўқувчилари табиат сайрида бўлганида, уларга тажовузкор айиқ ҳужум қилган. Ўқувчилардан бири — 10 ёшли Alvares — жониворга шунчалик яқин бўлганидан, “унинг жунини ҳис қилганини” онаси айтган.

Жами 11 киши тан жароҳати олган. Улардан икки нафари оғир аҳволда, яна икки нафарнинг аҳволи ўртача. Болаларни ҳимоя қилишга уринган ўқитувчилардан бири айиқ ҳужумини ўзига қаратган. Воқеадан сўнг мактабда дарслар тўхтатилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Канадада айиқ мактаб ўқувчиларига ҳужум қилди