Хотираси тикланган эркак 45 йилдан сўнг уйига қайтди

1 дақиқа ўқиш170
Хотираси тикланган эркак 45 йилдан сўнг уйига қайтди

Ҳиндистонда 45 йил аввал бедарак йўқолган эркак кутилмаганда оиласи билан қайта учрашди. Бу ҳақда “Times of India” хабар берди.

Маълумотларга кўра, Рикҳи номи билан танилган эркак Ҳимачал-Прадешнинг Сирмаур туманидаги Нади қишлоғида туғилган. У 1980 йилда уйидан чиқиб кетгач, Ҳарьанада меҳмонхонада иш бошлаган, аммо ўша йили йўл-транспорт ҳалокатига учраб, бош мия жароҳати туфайли хотирасини йўқотиб қўйган.

Ота-онаси уни ҳалок бўлди деб ўйлаб, қайтиб келишига умид қилмаган. Шундан кейин Рикҳи Мумбайга кетиб, Рави Чаудҳарй номи билан янги ҳаёт бошлаган, уйланиб оила қурган ва ўтмишини бутунлай унутган.

Бир неча ой олдин яна жароҳат олгач, унинг болалик хотиралари қайта жонлана бошлаган. Хотинининг ёрдами билан у ўзининг асл келиб чиқишини аниқлаб, туғилган қишлоғини топишга муваффақ бўлган.

15 ноябрь куни эркак 1600 километр йўл босиб Нади қишлоғига қайтди ва 45 йилдан бери кўрмаган ака-укалари, опа-сингиллари билан кўришди.

Бу воқеа Ҳиндистонда катта ҳайрат ва эҳтиром билан қарши олинмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?