date

Ғазода болалар олов ёқиш учун чиқинди йиғмоқда

Ғазода болалар олов ёқиш учун чиқинди йиғмоқда
Ғазонинг Ал-Мағози лагерида уруш оқибатида юзага келган инқироз инсоният фожиасига айланмоқда. Лагерда яшовчи кўплаб болалар ҳар куни вайроналар ва чиқинди тўплари орасида картон, пластик ва ёғоч қидиришга мажбур. Улар йиғаётган материаллар оилаларнинг кундалик эҳтиёжи — озиқ-овқат тайёрлаш учун олов ёқишга ишлатилмоқда.

Минтақага газ етказиб бериш тўхтагани боис, минглаб оилалар овқат пиширишда муаммога дуч келган. Натижада, ҳарорат пасайиб бораётган вақтда болаларнинг оғир меҳнатга жалб қилинаётгани кундалик ҳолатга айланган.

Маҳаллий аҳоли бу ҳолатни инсоний фожеа деб атамоқда. Болалар нафақат мактабдан, балки болаликдан ҳам айрилган. Улар учун энг оддий ҳаётий қулайликлар орзуга айланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Ғазода болалар олов ёқиш учун чиқинди йиғмоқда