АҚШ Афғонистон паспортига эга шахсларга виза беришни вақтинча тўхтатди

1 дақиқа ўқиш74
АҚШ Афғонистон паспортига эга шахсларга виза беришни вақтинча тўхтатди

АҚШ Давлат департаменти Афғонистон паспортига эга шахсларга виза беришни вақтинча тўхтатди. Расмий баёнотга кўра, бу қарор миллий ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Мазкур чора-тадбир Вашингтондаги Оқ уй яқинида юз берган ҳужум ортидан кучга киритилди. Ҳужум давомида икки нафар Миллий гвардия аскари жароҳатланган, улардан бири касалхонада ҳаётдан кўз юмган. Ҳужумни амалга оширган шахс воқеа жойида ҳибсга олинган.

Вазиятдан келиб чиқиб, АҚШ Мудофаа вазири Миллий гвардия сонини ошириш режасини маълум қилди. Президент Доналд Трампнинг фармойишига асосан, Вашингтон шаҳрига қўшимча равишда 500 нафар аскар юборилиши белгиланган. Мазкур чоралар орқали хавфсизликни кучайтириш ва жамоатчиликни ҳимоя қилиш кўзда тутилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?