date

ДНК тести ноёб ҳолатни аниқлади: эгизаклар турли оталардан

ДНК тести ноёб ҳолатни аниқлади: эгизаклар турли оталардан

Бразилиялик 19 ёшли қиз эгизак фарзанд дунёга келтирди, аммо ДНК тест натижалари бутун дунёда шов-шувга сабаб бўлди. Маълум бўлишича, эгизак болаларнинг ҳар бири турли отадан экан. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Қиз биринчи фарзандига оталик ҳуқуқини расмийлаштириш мақсадида бир йигитдан ДНК таҳлил олдирган. Натижада фақат бир бола унга биологик боғлиқ экани аниқланган. Бу ҳолатдан ҳайратга тушган она иккинчи фарзанд учун бошқа йигитдан ҳам ДНК тест олишга қарор қилган ва у боланинг ҳам бошқа бир шахсга тегишли экани тасдиқланган.

Мутаҳассисларнинг тушунтиришича, бу ҳолат «гетеропатернал суперфекундация» деб номланади. Яъни, аёл овуляция даврида икки марта жинсий алоқа қилган бўлиб, ҳар икки тухум ҳужайра турли эркаклар томонидан уруғланган. Бу ҳолат жуда кам учрайди — 1 миллион туғилишда 1 марта кузатилади.

Ҳозирда ҳар икки бола расман онасининг қарамоғида. Маҳаллий органлар ва тиббиётчилар бу ҳолатни фан ва жамият учун ўта ноёб намуна сифатида баҳолашмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » ДНК тести ноёб ҳолатни аниқлади: эгизаклар турли оталардан