
Интернетда кенг тарқалган видео ва суратда кичик бир ўргимчак шиша бокал ичида қолиб кетганини кўриш мумкин. Бокал деворлари жуда ҳам силлиқ ва тик. Ўргимчак бу вазиятдан чиқиш учун тўр қуришга киришади.
У узун ва спирал шаклидаги тўрини қура бошлайди. Бу орқали у бокал деворидан юқорига кўтарилишга ҳаракат қилади. Аммо йўл ўрталарида унинг тўри тугайди. Энди у пастга қайта олмайди, юқорига чиқишга ҳам тўри етмайди.
Ўргимчак шундай ҳолатда – умид билан қурган тўри ичида — ўрталарда ҳалок бўлади. Унинг кураши, иродаси ва ҳаёт учун кураши инсонларга катта сабоқ бўлди. Аксарият фойдаланувчилар буни "ўз орзусини қуриш йўлида тўхтаб қолган инсонлар символи" деб баҳолашмоқда.
Бу ҳикоя шунчаки ўргимчак ҳақида эмас – у инсон иродаси ва қийин шароитдаги кураш ҳақидаги метафора. Ҳаётда ҳам шундай ҳолатлар учрайди – кимдир тўсиқлардан ўтади, кимдир эса ярим йўлда тўхтаб қолади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.