date

Қуёшда Х синфидаги энг кучли қуёш чақнаши қайд этилди

Қуёшда Х синфидаги энг кучли қуёш чақнаши қайд этилди
1-декабрь куни Россия Фанлар академиясининг Коинот тадқиқотлари институти Қуёшда Х синфидаги кучли чақнашни қайд этди. Хабарга кўра, Х1.9 чақнаши кеча тунда, Тошкент вақти билан 7:49 да содир бўлди. Ушбу чақнаш 4274-рақамли юлдуз минтақасида юзага келган бўлиб, у икки ойдан бери кузатилган энг кучли қуёш фаоллигини намойиш этмоқда.

Бу минтақа ноябрь ойи бошида 5 та Х-синф портлашининг манбаи бўлган, улардан иккитаси йилнинг энг катта портлашлари сифатида қайд этилган. Қуёшнинг айланишини тугатгандан сўнг, шу ҳудуд Ерга яқинлашиб, юқори фаолликни давом эттирди.

Шунингдек, қуёшнинг жанубий яримшарида 4294-рақамли фаол зона яна кузатилмоқда, бу эса декабрни Қуёш фаоллиги учун энг юқори ойлардан бирига айлантириши мумкин.

Ҳозирги кунда плазма чиқиндилари Ерга таъсир қилмаяпти, аммо олимлар 4-декабрга қадар унинг магнитосферага таъсирини истисно қилишмаяпти.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Қуёшда Х синфидаги энг кучли қуёш чақнаши қайд этилди