
Москва ҳукумати шаҳар шимоли-ғарбидаги майдонга Фидель Кастро номини беришга қарор қилди. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб «Дарё» хабар берди.
Идоралараро комиссия мажлисида Куба инқилоби етакчисининг номи билан Сокол туманидаги Иккинчи Песчаная ва Новопесчаная кўчалари кесишмасидаги майдонни аташ ҳақида қарор қабул қилинди.
Муқобил версия сифатида аввалроқ Шимолий Медведковдаги иккита лойиҳалаштирилаётган тор кўчани Кастро исми билан номлаш таклиф қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, Куба собиқ раҳбари Фидель Кастро 2016 йил 26 ноябрда 90 ёшида вафот этди ва 4 декабрь куни Сантьяго-де-Куба шаҳрида дафн этилди. У мамлакат қаҳрамони Хосе Марти мақбараси ёнидаги Санта-Ифигения қабристонига қўйилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар