date

Таиландда маймун инсонни тишлаб ўлдирди

Таиландда маймун инсонни тишлаб ўлдирди

Таиланднинг Яла провинциясининг бир қишлоғида, ёввойи макака маймуни 63 ёшли пенсионерни уйига кириб, оғир жароҳатлар етказиб, ҳалок бўлишига сабаб бўлган. Бу ҳақда The Independent маълумот тарқатди.

Ҳудудий ОАВнинг хабар беришича, марҳум Чаипхум Саэ-эунгнинг жасади ўзи яшаган уйда, деворга суянилган ҳолда топилган. Танада маймуннинг тиш ва тирнаш жароҳатлари мавжуд эди. Тафсилотларга кўра, ҳужум қилган маймун бир неча ҳафта давомида маҳаллий аҳолига ҳамда Саэ-эунгга доимий равишда ҳужумлар уюштириб келган. Жуда қисқа вақт аввал, маймун Саэ-эунгни елкасидан тишлаб, салбий таъсир кўрсатган эди.

Қишлоқ аҳолиси ҳайвон шу ҳудуддаги урғочи маймунни таъқиб қилиб,

тажовузкорона ҳаракатлар қилган. Унинг хатти-ҳаракати сабаб ҳатто бир оила уйини ташлаб кетишга мажбур бўлганини айтиб ўтди.

Марҳумнинг жасадини жияни Пипат Саэ-эунг топган. У амакисини деворга суяниб қолган ҳолда, атрофда қон ва қўлида ҳужумдан ҳимояланишда фойдаланган метал таёқни ушлаган ҳолда кўрган. Унинг таъкидлашича, маймун эркакни бошқа жойларидан ҳам бир неча марта тишлаган, тирнаган ва сўнгра қурбоннинг оёғининг бир қисмини узиб олган.

Полиция ҳодиса жойига келиб, текширишни бошлади. Маймун ҳодиса жойида уй томига кўтарилган ҳолда кўрилган. Маёр Жаккарин Лаксана ҳодиса бўйича маълумот беришда, таҳдиднинг олдини олиш мақсадида маймунни отиб ўлдириш буюруғи берилганини хабар қилган.

"Тахминимизча, марҳумнинг жасади шишиб кетган ва ҳид таратаётгани маълум бўлди . Бу асосда, унинг ўлими 2-3 кун олдин содир бўлган деб тахмин қилинади. Унинг жасадини ўлим сабабини аниқлаш учун Бетонг касалхонасига юбордик. Агар ҳаммаси тўғри бўлса, одамнинг ҳужумлари ёки аралашуви бўлмаган", деб маълум қилган Лаксана.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Таиландда маймун инсонни тишлаб ўлдирди