20:22 / 06.02.2017
7 564

Қиролича Елизавета II тахтга ўтирганига 65 йил тўлди

Қиролича Елизавета II тахтга ўтирганига 65 йил тўлди

Бугун, 6 февраль куни қиролича Елизавета II нинг тахтга ўтирганига 65 йил бўлди ва ушбу сана ёқут юбилей номини олди. Бу ҳақда “Euronews”га таяниб “Qalampir.uz” хабар қилди.

Айтиш керакки, Елизавета II Британия монархияси тарихида тахтда бу қадар узоқ ўтирган шахс сифатида тарихда қолиши тайин. Унгача ҳеч ким бундай юбилейни нишонламаганди.

2016 йилнинг сентябрь ойида у ўзидан аввалги қиролича Викториянинг рекордини ҳам янгилади.

Ушбу сана юзасидан мамлакатда байрам тадбири бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бироқ қиролича уни ўзининг қишки уйида ўтказади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қиролича Елизавета II тахтга ўтирганига 65 йил тўлди