Россиянинг Белгород вилоятида яшовчи 10 ёшли Юлия Чернова аланга олган уйдан уч укаси ва икки синглисини олиб чиқди, деб ёзмоқда Дарё нашри.
Ҳодиса 2-февраль куни Прохоровский туманининг Тетеревино қишлоғида рўй берди. Первухинлар оиласи уйи печь билан иситилади, она қизига кичкинтойларга қарашни тайинлаб, ўтин олгани кетади. Қиз ошхонанинг ярми аланга ичида қолганида ёнғин бошланганини пайқади.
У оловни ўчиришга ҳаракат қилди, бироқ аланга ўта кучли эди ва уйдан чиқиш йўлини тўсиб қўйганди. Юлия хона деразасини синдириб, унинг тагига адёл, курткаларни тўшади. Шундан сўнг болаларни бирин-кетин уйдан олиб чиқа бошлади.
Укалари ва сингилларини ташқарига чиқариб бўлгач, қиз тутундан ҳушини йўқотди. У қўшниларнинг уйида ўзига келди ва у ердан тез тиббий ёрдам машинасида касалхонага олиб кетилди. Ҳозирда мактаб ўқувчисининг ҳаёти ва саломатлигига хавф йўқлиги билдирилмоқда.
ФВВга кўра, ёнғин оқибатида Первухинларнинг уйи буткул ёниб кетди. Алангаланишга электр симларидаги носозлик сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди